Акбар Фозиловнинг 8 та асари музей фондида сақланади

Унда шаҳар манзаралари, тарихий-меъморий обидаларимиз, қадим шаҳарнинг бетакрор кўриниши ҳамда рассомнинг ҳаётий чизгилари акс этган асарлар ўрин олган. Кўргазмада намойиш этилган «Менинг Самарқандим» тошбосма график асарлари томошабинларнинг алоҳида эътирофига сазовор бўлди.

 -  Серқирра ижодкор Акбар Фозиловнинг акварель ва графика йўналишидаги асарларида ҳаётийлик, табиятга, инсонга бўлган чексиз меҳр-муҳаббат уфуриб туради, - дейди санъатшунос Людмила Кадзаева. – Бугунги кўргазмадаги 60 тадан ортиқ асарларнинг барчасида рассомнинг ҳаётдан олган хулосалари, дунёқараши, тасаввури мусажжам.

Шунингдек, тақдим қилинган асарларнинг 8 таси кўргазмадан сўнг музейлар фондидан жой олади. Бунгача рассомнинг шахсий кўргазмалари Россия, Миср, Хитой, Япония, Малайзия, Франция, Германия, АҚШ, Ҳиндистон, Исроил каби давлатларда сақланмоқда.

Насиба ЖОНТЎРАЕВА.