АҚШ сенатори Хитойни жазолашни таклиф қилди
- 11.04.2020 16:26
- 439
- Хориж
АҚШ сенатори Линдси Грэм Fox News телеканалининг жонли эфирида америкаликларнинг коронавирус оқибатида вафот этаётганига ва ишсизлигига Хитой жавобгар эканлигини таъкидлади.
“Пандемия Хитой ҳукумати ва унинг масъулиятсизлиги туфайли бошланди. Бу Хитойдан келган учинчи касаллик”, деди Грэм.
- АҚШ Хитойни ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга мажбур қилиши зарур, - таъкидлади у. - Мен Хитойдан бўлган қарздорлигимизнинг бир қисмини ҳисобдан чиқаришни бошламоқчиман. Чунки биз уларга эмас, улар бизга тўлашлари лозим.
Унинг фикрига кўра, Хитойни шундай жиддий жазолаш керакки, бу жазо уни келажакда ҳам ушлаб туриши лозим.
Олдинроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео томонидан Хитой Америка ҳукуматини чалғитиш мақсадида коронавирус тўғрисида нотўғри маълумот тарқатганликда айбланган эди.
Хитой ОАВ мазкур айбловни АҚШнинг комедияси деб атади ва ЖССТ ва бошқа мамлакатларга эпидемия тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида етказганлигини ёзмоқда.