Автоҳалокат пайтида Call-марказларга хабар берувчи “SOS” қурилма Ургутда ишлаб чиқариляпти
- 18.04.2022 16:35
- 176
- Иқтисодиёт
Ҳозирги замонавий дунёдаги автомобиллар тўртта ғилдирак, мотор, бошқарув рулидан иборат эмас. Уларда масофадан бошқариладиган микрочиплар, турли хил такомиллашган қурилмалар жой олмоқда.
Ургут туманидаги “UJAM INNOVATE” масъулияти чекланган жамияти томонидан автомобилларни автоҳалокат пайтида Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг Call-марказларига хабар берувчи “SOS” қурилмаси ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳайдовчиларнинг автомобиль бошқаришини олдини олиш ва автоҳалокатларни бартараф этувчи “Алкотестор” қурилмаси ва мини кўчма музлаткич лойиҳалари амалга оширилди.
Эътиборлиси, бундай замонавий қурилмалар тумандаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар томонидан яратилмоқда.
Алишер Норбоев,
Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ургут
инновацион ҳудуди бўйича масъули.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа