Аёлларга ишлашга рухсат берган охирги соҳа: Афғонистонда гўзаллик салонлари ёпилди
- 26.07.2023 14:58
- 81
- Хориж
Афғонистонда ҳукмрон Толибон ҳаракати мамлакатдаги барча гўзаллик салонлари ёпилганини эълон қилди. Илгари ушбу муассасалар эгаларига бизнесини тугатиш учун бир ой муддат берилган эди.
Салонлар ёпилишини Толибон расмий равишда хизматлар учун жуда юқори нархлар, шунингдек, уларнинг айримлари шариат қонунларига зид эканлиги билан изоҳлаган.
Ғарб матбуотига кўра, салонларнинг ёпилиши 60 минг иш ўрни йўқолишига олиб келади ва Афғонистоннинг шусиз ҳам заиф иқтисодиётига қаттиқ зарба беради. Қолаверса, косметика соҳаси афғон аёлларига ишлашга рухсат берилган охиргиси эди.
Теглар:
Афғонистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа