Бахтсиз ҳодисадан кейин бола боши танасига қайта тикиб қўйилди

Исроиллик жарроҳлар ақлбовар қилмас амалиёт ўтказишди — даҳшатли бахтсиз ҳодиса туфайли деярли бошидан ажралган болага уни қайта тикиб қўйишди.

Бола велосипедда кетаётганида уни машина уриб юборган. Оқибатда 12 ёшли Сулаймон Ҳасан “ички бош узилиши”га учраган. Ташқи томондан унинг боши жойида бўлса-да, ички томондан у юқори умуртқалардан ажралган. Расмий равишда бундай ташхис "энса бўғимининг икки томонлама чиқиши" деб аталади.

Воқеа содир бўлганидан сўнг, Сулаймон тезда касалхонага ётқизилган ва операция қилинган. Операция бир неча соат давом этган. Ортопед шифокор Охад Эйнавнинг The Times of Israel нашрига айтишича, шифокорлар болани даволаш учун махсус пластиналардан фойдаланган.

Шифокорлар фикрича, бундай жароҳат билан тирик қолиш эҳтимоли 50 фоизни ташкил қилади.