Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Байден Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта хатони қилиши башорат қилинди

Украина ҳудуди ҳисобига НАТО иттифоқини Россиянинг ғарбий чегараларига имкон қадар яқинлаштириш истаги Иккинчи жаҳон урушидан кейинги АҚШ ташқи сиёсатидаги энг катта хато бўлиши мумкин. Бу вариантни The American Conservative Америка нашри шарҳловчиси Дуглас Макгрегор башорат қилди.

Бироқ, Оқ уй ҳеч нарсани ўрганиш ва эслашни хоҳламаяпти. Муаллифнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар халқи ҳалигача президент маъмурияти стратегиясини аниқ тушуниб етмаяпти: бу қасддан қилинган режами, ўта қобилиятсизликми ёки иккаласининг комбинациясими?

Вашингтон ядровий давлат бўлган Россияга режимни ўзгартириш билан таҳдид қилади, сўнгра “фавқулодда вазиятларда”: оддий ҳарбий босқин, кимёвий ёки биологик ҳужумларга жавобан АҚШ биринчи бўлиб ядровий зарба бериш ҳуқуқини эълон қилади. Муаллифнинг таъкидлашича, Америка етакчиси Жо Байден ва унинг маъмурияти ҳақиқатан ҳам реалликдан узоқда.

“Унинг сайловчилари Россия билан урушдан, бу уруш очиқ ёки эълон қилинмаган бўлишидан қатъи назар, америкаликлар ҳеч нарса ютмаслигини инстинктив равишда тушунишади. Энг яқин супермаркет ёки ёқилғи қуйиш шохобчасига борсангиз сабабини тушунасиз. Ўтган ҳафтада инфляция деярли 40 йил ичидаги энг юқори даражага етди ва газ нархи Украина инқирози бошланганидан бери «осмонга» чиқиб кетди”, деб ёзади кузатувчи.

Шу фонда Ғарб оммавий ахборот воситалари доимий равишда Россия раҳбарияти ва қуролли кучларини нобоп кўринишда кўрсатишда давом этмоқда.

"Афтидан, Байден ўз риторикасига заррача бўлса-да, мос келадиган ҳар қандай афсонага «ёпишади». Бироқ, Украина ҳисобига НАТОнинг Шарққа кенгайиши бу фожиали можаронинг асл сабаблари эканини яшириб, стратегик воқеликни ўзгартириб бўлмайди”, дейилади мақолада.