“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми бошланмоқда

Олимпиада доирасида жорий йилнинг сентябрь - декабрь ойларида «Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги» танлови, «Ички ишлар вазири кубоги» учун волейбол, «Бош прокурор кубоги» учун кураш, шунингдек, қизлар ўртасида гимнастрада спорт мусобақалари, «Ёш китобхон» танлови ҳамда «Заковат» интеллектуал ўйини, шу билан бирга имконияти чекланган ёшлар ўртасида паралимпиа спорт мусобақалари бўлиб ўтади.
Мусобақаларда қатнашиш учун 5tashabbus.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Аризаларни қабул қилиш 11 августдан бошланди.