Бир машҳур сурат тарихи
Аслида бу афсонавий сурат 1951 йил 14 мартда Альберт Эйнштейннинг туғилган кунида олинган суратнинг бир парчаси бўлиб, уни кўпчилик ҳазиллашиб "пи санаси" деб атаган.
Таъкидлаш мумкинки, п - айлана узунлигининг унинг диаметри узунлигига нисбатини билдирувчи дунёда энг кўп ишлатиладиган доимий ва дунёдаги мутлақо барча доиралар учун ишлатилади. Бу нисбат бир хил ва тахминан 3,14 ни ташкил қилади.
Асл тасвирда эса машҳур физик Альберт Эйнштейн тадбирдан қайтаётиб, автомобилнинг орқа ўриндиғида доктор Франк Эйделот ва унинг рафиқаси ўртасида ўтирган бўлган.
“United Press International” фотографи Артур Сассе олимдан таъбир жоиз бўлса, “юзини соддароқ қилиб” табассум қилишни сўради. Шу куни кун бўйи бошқа фотографлар учун табассум қилишдан бошқа ҳеч нарса қилмаган, жуда чарчаган Эйнштейн бирдан тилини чиқарди ва намойишкорона юзини ўгирди. Фотосуратчи эса вақтни бой бермасдан, керакли кадрни “ушлаб” олди.
Бирмунча вақт ўтгач, Эйнштейн ушбу фотосуратларнинг бир нечтасини ўзи учун буюртма қилди ва уларни дўстларига откритка сифатида юборди.
Ушбу фотосуратнинг инсоният учун қанчалик қимматли эканлиги ҳақида қуйидаги факт гапиради: 2009 йилда сурат кимошди савдосида 74 минг долларга сотилган.