Биринчи дирижабль, фирибгарлар, иблис излари…

Дирижабль ғояси Францияда туғилган бўлса-да, ХХ аср бошларида бу “ҳаво кемаси” Германияда учирилди.

Аниқроғи, Граф Фердинанд фон Сепеллин ташаббуси ва қатъияти туфайли ҳаво кемалари учун корхона қурилиб, фойдаланишга топширилди ҳамда кўп ўтмай “LZ-I” номли - дирижабль ҳавога кўтарилди. Сигаретсимон “ҳаво кемаси” алюмийдан ясалган бўлиб, ўн еттита газ тўлдирилган баллонлар ҳамда ҳаракатлантириш учун 14,7 от кучига эга иккита Даймлер моторга эга эди.

***

ХХ асрда энг машҳур фирибгар тўдалардан бири - япон «Но-па-напа» мазҳаби эди.

У аллақандай Хогин Фукунага деган кимса томонидан 1847 йилда очилган бўлиб, “Башорат мактаби” деган маънони беради. У ақлбовар қилмас қобилиятга эга эканлиги, ҳар қандай одамнинг келажагини айта олишини, тузалмас дардларни ҳам даволашини таъкидларди. Даволаниш учун сеҳр-жоду маросимидан 900 доллар тўлаб ўтиш талаб қилинарди. Аммо бу ҳеч қандай фойда бермаган, беморлар эса катта миқдорда пулидан айрилиб қолган,  холос.

Аммо соғлом фикрли мижозлар топилган. Улар фирибгар ҳақида полицияга хабар қилишган. У қамоққа олиниб, миллион доллар жаримага тортилган. Бироқ Хоген Фукунага қамалмаган. Одамлар унга ўз ихтиёрлари билан пул берганини рўкач қилиб, қамоқдан қутулиб қолган.

***

Онега кўли (Россия) қирғоқлари бўйлаб 20 километрга чўзилиб кетган машҳур петроглифларни кўриш мумкин. Карел  петроглифларнинг ажабланарли томони шундаки, улардаги тасвирлар ва сюжетларни мутлақо тушуниб бўлмайди.

Тўғри, асосий расмларни ов, балиқ овлаш, ҳайвонлар, одамлар, қушлар жанги каби аниқ тасвирлар ташкил этади. Аммо айрим манзаралар тушунарсизлиги билан тадқиқотчиларнинг бошини қотирмоқда. Тушунарсиз белгилар, боши ўрнида шар одам - ҳайвонлар нимани англатади? Маҳаллий аҳоли бу жойларни «Иблис бурни», «Иблис излари», деб аташга нима дейсиз? Бу жойларда яна одамларнинг изсиз йўқолиши ҳақида афсоналар юради. Тадқиқотчилар фалокатга учраган ҳоллар бўлган, ҳатто бу жойни тадқиқ этувчиларнинг қариндош-уруғлари ҳам соғ қолишмаган.

Хуллас, энг қадимий муқаддас жой ўз сирини очишни истамайди. Белгиларни олимлар томонидан ўрганишга уринишлар эса ҳозирча натижа бергани йўқ.

Т.Шомуродов тайёрлади.