Бирлашган Араб Амирликлари Самарқанд шаҳрини модернизация қилади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига қилган расмий  ташрифи чоғида давлатлар ўртасида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Булар ичида Самарқанд шаҳри инфратузилмасини модернизация қилиш ва замонавий агрокластер ташкил этиш тўғрисида битимлар, қишлоқ хўжалиги ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама ҳужжатлар мавжуд.