Божхоначилар “DAF”га яширилган қурол-яроғ ва ўқ-дориларни фош этишди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз қурол-яроқ ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан ўқ-дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринишлар кўзга ташланмоқда.
Жумладан, “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан, “Бета” лақабли хизмат ити ёрдамида, фуқаро П.В. бошқарувида бўлган “DAF FT XF 105460” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг салонидаги бардачок ичида божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 2.274.000 сўмлик, 2 дона елим қути ичида 4,5 мм калибрли “Выстрел” номли пневматик ўқлар, 6 дона “ГАЗ СО2” номли газ балончиклар ва 1 бир дона “STALKER” номли пистолети борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.