Бозорлардаги автотураргоҳларда ногиронларнинг автотранспортлари учун тўхтаб туриш жойлари ташкил этилиши лозим
- 08.09.2020 08:00
- 60
- Ўзбекистон
🚏 Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотураргоҳларнинг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.
📌 Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
⚙️ Мазкур тўхтаб туриш жойларига «5.15. Тўхтаб туриш жойи» ва «7.17. Ногиронлар» йўл белгилари ўрнатилади.
❌ Шунингдек, ушбу тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида маълум қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа