Бугун ишга чиққан ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
- 31.08.2019 10:28
- 163
- Жамият
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага Мустақиллик куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар (6 кунликлар) 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор, деб ёзмоқда Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
5 кунликлар эса бугун шанба бўлганлиги учун ишга чиқишмайди.