Бугун Самарқандда 13 киши коронавирусга чалинди

2020 йил 21 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 825 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 102 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак) ҳамда 44 ёшли Р.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 33 442 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4 127 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.