Булунғурда дарахтларга зиён етказган ободонлаштириш бошқармаси ходимлари жаримага тортилди
- 22.08.2022 12:00
- 123
- Самарқанд
Булунғур тумани Гулистон МФЙда яшовчи фуқаро туман Экология бўлимига мурожаат қилиб дарахтларга аёвсиз шикаст етказилаётганини хабар берган.
Ўрганиш давомида ҳақиқатда ҳам мазкур маҳалланинг Ф.Йўлдош номли кўчасида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари туп ўсиб турган тут дарахти шохларини рухсатсиз шикастлантирганлиги аниқланган.
Шу боис масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари, яъни 1 млн 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланган, дея хабар бермоқда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа