Бундестагга бостириб кириб, аъзоларини ҳибсга олиш режалаштирилган: Германияда давлат тўнтаришида тайёргарлик кўрганлардан ўнлаб қурол мусодара қилинди

Бу ҳақда The New York Times терговга яқин манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мамлакатнинг 150 та аҳоли пунктини қамраб олган рейдлар чоғида 40 дона ўқотар қурол топилган. Полиция, шунингдек, яширин омборларда ҳали топилмаган бошқа қуроллар учун минглаб ўқ-дориларни мусодара қилди.

Бундан ташқари, полиция 100 дан ортиқ гуруҳ режаларини сир сақлашга қасамёд қилган ва маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги келишувларни топди. Хусусан, фитначилар Бундестагга бостириб кириб, унинг аъзоларини ҳибсга олишни, шунингдек, канцлерга суиқасд уюштиришни режалаштиришган. Контрактларда шартномани бузиш ўлим билан жазоланишини таъкидланган.

Маълумки, айни дамда полиция ҳукуматни тўнтаришга қаратилган фитна иши бўйича 23 нафар гумонланувчини ҳибсга олган ва яна 31 киши устидан тергов олиб бормоқда.

Аввалроқ Германия хавфсизлик кучлари мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётганларнинг Россия билан алоқаси борлигини тан олган эди. Хусусан, Лейпцигда жойлашган Россия Бош консуллигида россиялик дипломатлар билан алоқада бўлганликда ва давлат тўнтаришининг асосий ташаббускори сифатида шаҳзода Генрих XIII айбланмоқда.