Cамарқандда МИБ фахрий ва устоз ходимларига эҳтиром кўрсатилди

Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари ва фахрийлар иштирок этди.

Тадбирни Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи C.Жаббаров кириш сўзи билан очиб, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан мажбурий ижро бюроси кадрларини тайёрлашга катта ҳисса қўшган мураббийлар ва жамоани табриклади.

Шунингдек, эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тараққиётимизнинг янги босқичида Давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуслари ва амалий саъй-ҳаракатлари билан жамиятда ўқитувчиларнинг, устоз ва мураббийларнинг қадри ва қаддини кўтариш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш бўйича мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир якунида Бюро тизимда узоқ йиллар фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга эсталик совғалари топширилди.

Устоз ва соҳа фидоийларининг Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор масканлар, шу жумладан, Ҳазрати Ҳизр мажмуаси, Амир Темур мақбараси каби қатор тарихий обидаларга саёҳати уюштирилди.

Жалолиддин ШЕРБОЕВ, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори.