"COVID-19"га қарши вакцина билан кимлар эмланиши мумкин эмас?
👉 вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;
👉 анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;
👉 ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганлар;
👉 ҳомиладор ва эмизувчи аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маьлумот етарли эмаслиги сабабли);
👉 18 ёшгача бўлган болалар;
👉 ОИВ инфекциясига чалинган шахслар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисидаги маълумот етарли бўлмагани сабабли).
Таъкидлаш жоиз, коронавирус инфекциянинг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, лабораторияда "COVID-19" мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланадилар.
Шунингдек, эмлашга бўлган барча турдаги монеъликлар эмлаш пунктларида рўйхатга олинади. Бир ойгача ва ундан кўп муддатга берилган тиббий чекловлар иммунологик комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва шунга асосан якуний хулоса қилинади. Эмлашга монеълиги бўлган шахсларни даволаш, соғломлаштириш режалари тузилади ва ҳар бир шахсга алоҳида индивидуал эмлаш режаси тузилади. Эмланишга монеълиги бўлган шахсларнинг амбулатория карталарида ва тиббий чекловларни рўйхатга олиш журналида тиббий чекловлар тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.