Дам олиш кунлари ишлайдиган банк хизматлари бўйича маълумот берилди
Дам олиш кунлари ҳам валюта айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари, банкомат ва банкнинг мобил иловалари орқали бошқа амалиётларни бажаришингиз мумкин.
Хусусан, бугунги кунда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан вилоятимиздаги шаҳар-туманларга 1030 дан ортиқ банкоматлар ўрнатилган. Ушбу банкоматларни дам олиш кунлари ҳам узлуксиз ишлаши ва нақд пул билан таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳлар ташкил этилган.
Шу билан бирга, дам олиш кунларида ҳам айрим тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари ва халқаро пул ўтказмалари тизими фаолият юритади. Бу бўйича кунлик маълумотларни бош бошқарманинг Facebook ва телеграм каналида эълон берилиб борилади.
Шунингдек, электр таъминотидаги узилишлар сабабли банкоматлар ишламаётганлиги ёки бошқа сабабларга дуч келсангиз Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармасининг туну кун режимида ишловчи +998 97 919-37-02 телеграм мессенжерига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Маълумот учун: Банк хизматидан фойдаланувчилар диққатига!
Дам олиш кунларида ҳам масофадан (уйда турган ҳолда) банк ва тўлов ташкилотларининг замонавий мобил иловалари орқали бир қанча турдаги тўлов ва банк амалиётларни бажаришингиз мумкин. Хусусан, коммунал, кредит, интернет провайдер, мобил алоқа операторларига, Давлат хизматлари ва ДЙҲХБ жарималари, ҳаво йўллари ва темир йўл чипталари, молиявий хизматлар, кўчмас мулк, тиббиёт, таълим контракт ва бюджет тўловлари ҳамда бошқа бир қанча тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
Шунингдек, дам олиш кунлари вилоят бўйича қуйидаги шохобчаларда валюта айирбошлаш мумкин бўлади, дейилади Марказий банк вилоят бош бошқармаси хабарида.