Давлат дастури лойиҳаси: аҳоли саломатлигини яхшилаш учун нималар қилинади?

➖ Аҳоли ўртасида энг кўп учрайдиган касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтирилади. Шу мақсадда 18-40 ёшли 12,7 млн нафар аҳоли ҳамда 7,1 млн нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш учун профилактик кўрикдан ўтказилади.

➖ Диабет касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олинади.

➖ Болалар орасида ирсий касалликларни аниқлаш учун оммавий ва селектив скрининг ўтказилади. 1 млн нафар чақалоқларни туғма гипотиреоз, фенилкетонурия касалликларини аниқлаш бўйича неонатал скринингдан ўтказилади.

➖ Болалар орасида оммавий ва селектив скрининг ўтказилади. 3-18 ёшли 10 млн нафар болаларда онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказилади ҳамда янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятини аниқлаш бўйича аудиоскринингдан ўтказилади.