"Динамо" кечаги сенсацион ғалабадан сўнг: "Мақсад кубокни қўлга киритиш"
Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон кубоги учун навбатдаги ўйинда Самарқанднинг “Динамо” клуби “Пахтакор” устидан ғабала қозониб, чорак финалга чиқди.
Муросасиз кечган учрашувнинг биринчи бўлимида “Динамо” футболчилари Францис Нарх, Абубакир Муйдинов ва Кожо Жоэль томонидан “Пахтакор” дарвозасига жавобсиз учта гол киритилди - 3:0.
Иккинчи бўлимнинг 59 ва 81-дақиқаларида “Пахтакор” ҳужумчиси Драган Черан бу голларга ўзининг дубли билан жавоб қайтарди - 3:2.
Ўйинда шу ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва Вадим Абрамов шогирдлари Ўзбекистон кубогининг чорак финалига чиқди.
Энди мусобақа чорак финали учун қуръа кутилмоқда ва "Динамо" вакиллари ғолиблик учун курашишини айтмоқда.