Доналд Трампнинг компанияси солиқ тўлашдан бўйин товлаган
- 08.12.2022 10:38
- 29
- Хориж
Доналд Трампнинг кўчмас мулк компанияси солиқларни бузишда айбдор деб топилди. Тергов шуни кўрсатдики, топ-менежерлар 10 йилдан ортиқ вақт давомида квартира ва ҳашаматли автомобиль каби имтиёзлар учун даромад солиғини тўлашдан қочган.
Trump Organization 1,5 миллион доллардан ортиқ жаримага тортилиши мумкин.
АҚШнинг собиқ президенти ҳам, унинг оила аъзолари ҳам шахсан судга тортилмаган.
Компаниянинг узоқ йиллик молиявий директори Аллен Вайсселберг аввалроқ фирибгарлик схемасини юритганликда айбини тан олган эди. Судда у ваъда қилинган беш ойлик қамоқ жазоси эвазига кўрсатма берган.
Теглар:
Трамп