Дунёдаги энг бой ҳайвонлар

Қандай қилиб улар бойликларини мерос қилиб олдилар?

XVII асрда Франция кардинали Ришелье барча меросини ўзининг севимли 14 та мушугига қолдирди. Қарор кардиналнинг яқинларига ёқмади ва унинг ўлимидан сўнг ҳайвонлар ўлдирилади.

Бундай ҳолат ҳатто чор Россиясида ҳам содир бўлган: Мария Леонтьева исмли савдогар пуллари ва мол-мулкини ўз итига қолдирган. Ҳайвон ўлганидан кейин ҳам унинг қариндошлари пулни ололмаган, чунки маблағлар шаҳар ғазнасига тушган.

Замонлар ўзгарди, лекин баъзи одамларнинг ҳали ҳам меросини ўзининг уй ҳайвонларига қолдириши бошқаларни ҳайратда қолдиради. Ушбу мақолада бу саволга жавоб топишга, шунингдек, қайси ҳайвонлар миллионлаб долларларни мерос қилиб олганлиги ва уларнинг тақдири нима бўлганлиги ҳақида билиб оламиз.

Шупетт

 

BBC News  нашрининг хабарига кўра, машҳур дизайнер Карл Лагерфелд 2019 йилда шунга ўхшаш ишларни амалга оширган. У ўзининг Шупетт лақабли мушугига 200 миллион доллар қолдирган. Васиятномасида у унга ғамхўрлик қиладиган одамни ҳам “тайинлаб” қўйди.

Гюнтер-IV

 

Дунёдаги энг бой ҳайвон, Гюнтер-IV лақабли немис овчаркасига 373 миллион долларлик катта мерос унинг ўз отаси Гюнтер-IIIдан ўтган. Ўз навбатида, отасига бу мерос 1991 йилда графиня Карлотта Либенштейндан ўтган. Қизиғи, унинг бойлиги доимий равишда ўсиб бормоқда, чунки ўлимидан олдин Карлотта Либенштейн муваффақиятли сармоялар киритган эди.

 Телебошловчи Опра Уинфрининг итлари 

Америкалик телебошловчи Опра Уинфри ўз голден-ретриевер зотли Лука ва Лайло, кокер-спаниель зотли Сади ва спрингер-спаниель зотли Санни ва Лорен лақабли итларини яхши кўриши аниқ: У ўз веб-сайтига мунтазам равишда уларнинг суратларини жойлаб туради ва улар учун 30 миллион долларлик жамғарма ташкил қилган.

Блэки

 

1988 йилда телережиссёр ва антиқа буюмлар сотувчиси Бен Ри ўзининг Блеки лақабли мушугига 25 миллион доллар қолдирди. Унинг 15 та уй ҳайвонлари бор эди, бироқ Блэки унинг ўз эгасига қараганда узоқроқ яшаган ягона уй ҳайвони бўлди. Учта хайрия ташкилоти мушукни парвариш қилишни ўз зиммасига олди, миллионернинг қариндошларига эса ҳеч нарса тегмади. Блэки "Гиннеснинг рекордлар китоби"га дунёдаги энг бой мушук сифатида киритилган.

Жиго

 

2000 йилда британиялик ношир Майлз Блэквелл ва унинг рафиқаси ўзининг “Blackwell Publishers” оилавий компаниясидаги улушларини сотди. Уларнинг фарзандлари йўқ эди, хотини вафотидан кейин эса Майлз Блэквелл ёлғиз ҳаёт кечирди. Унинг фақатгина Жиго лақабли товуғи бўлган.

Собиқ ноширнинг 85 миллион доллари бор эди, 16 миллион долларини у товуғига васият қилиб қолдирди. Қолган пулларини эса хайрия ташкилотларига тарқатди. Майлз Блэквеллнинг ўлимидан кейин тукли ҳайвоннинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.