Дунёга машҳур бўлган собиқ “иккичи”лар

Ушбу мақола ақлнинг ягона кўрсаткичи мактабдаги баҳолар эканлигига амин бўлганлар учун қизиқарли бўлади. Lemurov.net мактабдаги билимни қадрламаган буюк ақл эгаларининг қизиқарли танловини тақдим этди.

Уинстон Черчилль

Оиладаги энг катта фарзанд Уинстон ўқишга қизиқмаслиги боис мактабга истар-истамас борарди. Бу боланинг ақли пастлигини англатмасди, аксинча, кўпинча унинг қандайдир донишмандона китобларни ўқиётганини кўриш мумкин эди. Лекин у дарсларни ўзлаштирмаган ва дарсларда қатнашмаган. Уинстон Черчиллнинг фикрича, мактаб ва таълим бутунлай айро нарсалар. Гарчи мактабни ёқтирмаслиги ва академик кўрсаткичлари паст бўлган бўлса ҳам Уинстон Черчиль адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлишга муваффақ бўлди.

Владимир Маяковский

Одатда бу ҳақда сукут сақлаш одатий ҳол эди. Лекин, машҳур рус ёзувчиси Владимир Маяковский ҳам мактабда яхши ўқимаган.

Сергей Королёв

Ракетасозлик соҳасида машҳур бўлган Сергей Королёвнинг назорати остида Восток ва Восход” космик ракеталари космосга учирилди. Бунга ишониш қийин, лекин бу даҳо мактабда фақат 3 баҳоларда ўқиган.

Исаак Ньютон

Ньютон синфдаги энг ёмон талаба бўлганлиги жуда ажабланарли. Бир куни у мактабдоши билан жанжаллашиб қолади. Шунда у рақибини ақлий жиҳатдан ғалаба қозонишга қарор қилади. Бу кўп вақт талаб қилмади ва тез орада у ҳаммадан яхшироқ ўқий бошлади.

Наполеон Бонапарт

1804-1814 ва 1815 йиллардаги французлар императори, замонавий Франция давлатига асос солган саркарда ва давлат арбоби, Ғарб тарихидаги энг кўзга кўринган шахслардан бири мактабда фақатгина математика фанини ўзлаштира олган, холос.

Людвиг ван Бетховен

Буюк немис бастакори Бетховен ҳаёти давомида 9 та симфония, 32 та фортепиано сонатаси, 60 та пианино асари ва бошқа кўплаб асарларни яратди. Лекин у мактабда на тил, на математикани ўзлаштирди, отаси каби у ҳам яхши ўқимаган эди.

Альберт Эйнштейн

Эйнштейннинг 3 баҳо билан ўқигани бугунги кунда ҳар бир мактаб ўқувчисига маълум. Унинг ота-онаси бола ҳаётда қийналиб яшаши ва ҳеч қандай натижаларга эриша олмаслигига ишонарди ва қандайдир йўллар билан ҳеч бўлмаса оддийгина умргузаронлик қилишни йўлга қўйиб олишигаумид қилиб яшаган.

Александр Пушкин

Лицейда ўқиган Пушкиннинг давомати ҳам, дарсларни ўзлаштириши ҳам унчалик яхши бўлмаган.

Антон Чехов

Бу машҳур ёзувчи мактабда ўқиб юрган пайтларида икки марта иккинчи йилга қолдирилган.

Ричард Брэнсон

Уятчан ва ўзига ишончи йўқ Ричард доскага чиққанида ўзини қандай тутишни билмасди - у иккиланиб, дудуқланиб қоларди. Бугун бу мультимиллионер турли профилдаги 400 га яқин компанияларни ўз ичига олган Virgin Group йирик корпорациясини бошқаради. Шунингдек, молиявий магнат бизнесни рағбатлантирувчи бир нечта китоблар муаллифи ҳамдир.

***

Рўйхат жуда таъсирли ва уни давом эттириш мумкин. Гарчи кўплаб ота-оналар учунфарзандларининг юқори ўзлаштирув кўрсаткичлари ғурур манбаи бўлиб келса-да, муваффақият ва ютуқларнинг кафолати бўлмаслиги мумкин экан.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.