ДХХ: Жомбойда «Макаров» пистолетини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам Жиноят Кодексининг 251-1 ва 246-моддалари билан судланган шахс харидорга 1 дона «Макаров» пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм. бўлган эски русумдаги «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.