ДХХ Каттақўрғон ва Пахтачи туманларида ноқонуний ер сотмоқчи бўлганларни ушлади
- 21.09.2023 13:56
- 121
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи, фуқаро иссиқхона қурмоқчи бўлган шахснинг ишончига кириб, унга давлат захирасида бўлган бир гектар ер майдонини 150 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали олиб беришини ҳамда 9 минг доллар эвазига ушбу ерни кадастрдаги танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, жами 159 минг доллар олган вақтида далиллар билан ушланди.
Пахтачи туманида яшовчи шахс ўзининг онасига тегишли бўлган фермер хўжаликнинг 10,45 гектар ер майдонини тадбиркорга 900 млн. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 13 минг доллар олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
Каттақўрғон тумани
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 3 соат аввал
- Таълим