“Эл мероси” театрида бир ойлик тасвирий санъат кўргазмаси иш бошлади
Кўргазмадан самарқанлдик фахрий ва ёш рассомларнинг ижодий ишлари намойиш этилмоқда.
– Бир ой давом этадиган тасвирий санъат кўргазмада 150 га яқин бадиий асарлари қўйилган, – дейди вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Акбар Фозилов. – Бўёқ ишларидан фойдаланилган бу ранг тасвир асарлари, Самарқанднинг гўзал манзаралари акс этган фото жамланмалар ҳар қандай инсонни ўзига жалб этади ва маънавий озуқа беради.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.