Энди навбат аскарликка

Самарқанд вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассислиги бўйича тайёрлаш марказида вилоятнинг барча ҳудудидан келган 105 нафар чақирилувчи ёшлар иштирокида тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, марказ бошлиғи, подполковник Ш.Қодиров, бошқарманинг чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлими бошлиғи, майор Ш.Каримов ва бошқалар битирувчиларни Ватан ҳимоясига муносиб ҳарбий бўлганликлари билан табриклади. Ёшларнинг марказда олган ҳарбийлик билим ва кўникмаларини келгусидаги ҳарбий хизматда, аскарлик ҳаётида қўллаш кераклиги, Ватанга хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг орзуси эканлигини таъкидлади.

Тадбирда битирувчилар сафда юриш ва ҳарбий кўргазмаларини намойиш этди.