Ердаги оддий одам кириши рухсат этилмаган махфийлаштирилган жойлар
Бу жойларга ҳатто катта пул бериб ҳам кириб бўлмайди. Ягона истисно ташриф учун сизга махсус рухсатнома олиш керак. Бугун ушбу объектлар ҳақида қисқача тўхталамиз.
Шимолий Сентинел ороли
Шимолий Сентинел Ҳинд океанининг Андаман оролларида жойлашган. Сентинеллар деб номланган қабила 50 минг йилдан кўпроқ вақт давомида унда яшаб келади. Орол аҳолиси ташқи дунё ва цивилизациядан бехабар ва чақирилмаган меҳмонларга ҳужум қилишади. Бу эса одамларгаоролга ташриф буюришни имконсиз қолдиради.Сентинел ороли Ҳиндистон ҳукумати томонидан ҳимояланган.
51-зона
51-зона Лас-Вегасдан унчалик узоқ бўлмаган тоғ яқинидаги чўлда жойлашган. Майдонда ҳарбий синовлар ва машғулотлар ўтказилади. У ерда содир бўладиган нарсалар махфийлаштирилган ва оммавий фойдаланиш учун мўлжалланмаган. 51-зона совуқ уруш давридаги Американинг СССРникузатиш усулларидан бири бўлганлиги ҳақидаги гаплар ҳам йўқ эмас.
Жаҳон уруғликлари сақланадиган омбор
2008 йилда Норвегия бутун дунёдаги бор уруғлар учун омбор яратди. Бу ноёб замонавий омборхонада йўқолиб қолган тақдирда уларни тиклаш учун бутун сайёрадаги қишлоқ хўжалиги экинлари намуналари йиғилади. Донларнинг ҳаётийлик кучини сақлаб қолиш ва уларнинг пишиб кетиши олдини олиш мақсадида камерадаги ҳарорат Цельсий бўйича -18 даражага ўрнатиб қўйилган. “Бошпана”даги намуналар сони миллиондан ортиқ, шунингдек, бу ерда янги уруғлар учун ҳам жуда кўп жой ажратилган.
Богемия ўрмони
Калифорниядаги ўрмон ҳар йили белгиланган вақтда икки ҳафта давомида Ғарб дунёсининг энг нуфузли тармоқлар ва энг йирик компаниялар вакиллари учун учрашув жойи бўлиб хизмат қилади. Яширин клуб аъзолари сиёсат ва саноат масалаларини муҳокама қилишади.
Жамият аъзолари бойлик ва мақомга эга эркаклар клубда қатнашиш ва унга кириш учун белгиланган тўлов миқдорини тўлашади. Жамоанинг рамзи –бойўғли қуши. Клуб фаолияти тарихи давомида бу жойда асосан ноқонуний йўллар билан фақат бир нечтагина фотосурат олинган.
Исэ Буюк ибодатхонаси
Японияда жойлашган бу ибодатхона қуёш маъбудаси Аматерасу-омиками шарафига қурилган. Бино ҳар 20 йилда бир марта таъмирланиб, унинг тикланиш рамзини белгилайди. Ичкарига киришфақат император оиласига рухсат берилган. Японлар гарчи бу ҳақда деярли ҳеч нарса билишмаса-да, бу жойни муқаддас деб билишади. Бошқалар учун ибодатхонага киришнинг ягона йўли - император оиласидан бўлган қизга уйланиш.
Ватикан махфий архиви
400 йилдан зиёд тарихга эга бу архивда VIII асрга оид диний ҳужжатлар сақланади. Ҳужжатларда черков тарихи ва қизиқарли тарихий воқеалар (Рим папасининг ёрлиғи, Микеланжелонинг хатлари, Галилейнинг судланиши ҳақидаги фактлар) тасвирланган. Архив маълумотларини ўрганишга фақат олимларга рухсат этилган.
Метро-2
Тахминларга кўра, “Метро-2” уруш даврида Москвада Сталин буйруғига биноан (у орқали Федерал хавфсизлик хизмати, аэропорт, Кремлькаби муҳим давлат биноларига кириш имконини бериши учун) қурилган. 1992 йилда “Ер ости дунёси” романи нашр этилди, шундан сўнг аслида уни ҳеч ким кўрмаган бўлса-да, “Метро-2” борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган.
Тоғдаги бункер
1958 йилда қурилган марказ дунёдаги энг хавфсизва ҳар хил офатлардан бошпана бўлиши керак. АҚШ ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари учун мўлжалланган жой Вашингтон яқинида жойлашган.
Ласко ғорлари
Ласко бутун дунё археологлари учун олтин кон ҳисобланади. Ғор мажмуасида 17 300 йил илгариги санъат асарлари мавжуд. Афсуски, ғор 1963 йилдан бери одамлар учун ёпиқ. Археологлар қадимгисанъат асарлари инсон аралашуви туфайли йўқ қилинишидан хавотирда...
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.