Ернинг ҳарорати уч миллион йил ичида рекорд даражага етди
Ўтган йили Ернинг ҳарорати 3 миллион йил ичида рекорд кўрсаткичга етди, бу эса инсониятни иқлим фалокатига яқинлаштирди, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш «Петерсберг иқлим бўйича мулоқот» форумида.
"Ўтган йил мисли кўрилмаган яна бир экстремал об-ҳаво ва иқлим фалокатлари даври бўлди", - деди расмий. - Унга кўра, атмосферадаги карбонат ангидрид концентрацияси максимал кўтарилиб, саноат давригача бўлган даражадан 148 фоизга ошди.
Гутерриш бу Ернинг ҳарорати 3 даража ошган ва денгиз сатҳи 15 метрга кўтарилган 3 миллион йил ичидаги энг юқори кўрсаткич эканлигини таъкидлади.
"Амалдаги мажбуриятларга мувофиқ, ҳали ҳам аср охирига келиб ҳароратнинг 2,4 даражагача кўтарилиши сари бормоқдамиз. Биз тубсиз жар ёқасида турибмиз", дея огоҳлантирди БМТ раҳбари.
«Энг ёмон «сценарий»нинг олдини олиш мақсадида инсоният ривожланишнинг янада «тоза ва яшил» йўлини бошлаш учун биргаликда ҳаракат қилиши керак», деди у.
Россияда карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Ноябрь ойида Президент В.Путин ҳукуматга 2030 йилга келиб атмосферага чиқариладиган газлар миқдорини 1990 йилга нисбатан 70 фоизгача камайтириш ва 2050 йилгача мамлакатда иссиқхона газлари кам чиқариладиган ривожлантириш стратегиясини яратишни буюрди.
Г.Холдорова тайёрлади.