Эрон қирувчи самолёти ҳалокати: учувчи ўз жонини қурбон қилди
- 23.02.2022 10:09
- 131
- Хориж
Душанба куни эрталаб Табризнинг Монахем туманида қулаган Эрон Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-5 қирувчи самолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Қизил ярим ой жамияти вакилининг сўзларига кўра, самолёт мактаб биносига қулаган ва ёнғин бошланган. Ҳалок бўлганлардан бири маҳаллий фуқаро.
Маълум бўлишича, коронавирус пандемияси сабабли мактаб ёпиқ бўлган. Маҳаллий ҳукумат вакиллари сўзларига кўра, учувчи катапультдан жон сақлаб қолиши мумкин эди. Бироқ у буни амалга оширмаган ва сўнгги сониягача самолётни турар-жой ҳудудидан олиб ўтишга уринган. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Эрон Ҳарбий-ҳаво кучлари асосан ўтган асрда ишлаб чиқарилган Россиянинг "МиГ" ва «Сухой» қирувчи самолётлари, шунингдек, 1979 йил Ислом инқилобидан олдин ишлаб чиқарилган бир нечта Хитой самолётлари ва Американинг "F-4" ва "F-5" қирувчи самолётлари билан қуролланган.