Эронда хавфсизлик кучлари яна намойишчиларга қарата ўт очди, қурбонлар бор

Эронда кеча, 28 октябрь кунидаги намойишлар қон тўкилишга айланди. Систан ва Белужистон вилоятининг маркази - Заҳидан шаҳрида, гувоҳларнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарата ўт очган.

Намойиш шиа теократиясига қарши шиорлар остида ўтказилди. Намойиш марказларидан бири Эрондаги энг йирик сунний масжиди Макки бўлиб, у ерда шаҳар аҳолиси жума намозини ўқиш учун йиғилган. Ахборот агентликларига кўра, айнан шу ерда отишма эшитилган.

Зоҳидонда норозилик кампанияси бошланганидан бери камида 30 киши ҳалок бўлди. Расмийлар хавфсизлик хизматларининг намойишларни тарқатиш бўйича ишини қониқарсиз деб топди ва полиция бошлиғи ишдан бўшатилди. Систан ва Белужистон вилояти хавфсизлик кенгаши ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон пули тўлашни ваъда қилди.

Намойишлар Эроннинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Эрон Курдистони пойтахти деб аталган Маҳобод айниқса катта намойишлар марказига айланди. Эрондаги норозилик намойишлари бир ярим ойдан бери тинмаяпти. Бунга диний рўмолни нотўғри ўрашда айбланиб, ҳибсга олинган аёл ўлими сабаб бўлган.