Эски хабарларга ишонманг! Қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилмаган
- 09.01.2022 12:01
- 63
- Таълим
“Қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилди”, деган “ширин” ёлғонни бу йил ҳам яна тарқатишмоқда. Бу ёлғонга ишонишни чин дилдан хоҳлайдиганлар ҳам анчагина. Шу сабабли, улар бу хабарни бир-бирига тарқатиб, мазза қилишмоқда.
Нима ҳам дердим, олдидан чиққан ҳар қанақа хабарга ишониб кетаверадиган, текшириб кўришни билмайдиган содда инсонлар бор экан, мана шунақа ёлғон хабарларни тарқатадиганлар ҳам бўлаверади. Сиз ўзингизни бу каби ёлғонлардан сақламас экансиз, сизни ўзгалар ҳимоя қилмайди.
Айтганча, қўшни давлатлардан имтиҳонсиз ўқишни кўчириш акцияси фақат бир марта — 2020 йил айни пандемия бошланган даврда эълон қилинган эди. Бошқа бунақа бўлмаса керак (бўлмасин ҳам). Лекин кимлардир бундан манфаатдорми, ким билсин, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам шу эски хабарни тарқатишдан чарчашмаяпти, дейди Xushnudbek.uz.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа