Европадаги энг эски дорихона

Европанинг энг эски дорихонаси Таллин шаҳридаги Ратуш майдонида жойлашган. Унинг биринчи қаватида замонавий дори-дармонлар сотилади, тўрида эса музей. Дорихонанинг қачон очилгани ҳақида тарихчилар аниқ фикр билдириша олмайди. Бироқ айрим олимлар 1415 йилда очилганини таъкидлайдилар.

Иоганн Молнер деган киши биринчи дорихоначи бўлгани ҳақида маълумотлар сақланиб қолган. Шуниси қизиқки, дорихонада дорилар фақат табиий ўтлардан тайёрланган ва касалликларни даволашда ҳозирги замонавий дорилардан қолишмаган.

Таллин дорихонаси яна севишганларнинг висол учрашуви жойи ҳам бўлган. Ҳатто, бу даргоҳга аслзодалар ҳам бир стакан вино ёки қаҳва ичиш учун кириб туришган.

Чет эл мўъжиза ичимлиги сифатида қаҳва 1695 йилда айнан шу дорихонада сотила бошлаган.

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.