Фан оламида Бактериялар бетонни тиклайди

Американинг Колорадо штатидан олимлар бактериялар ёрдамида «тирик» бетон яратдилар. У ўз-ўзидан тикланиш қобилиятига эга. Бетон бутун жаҳонда шаҳарсозлик асоси. Аммо олимлар ҳозиргача ушбу оммалашган материалга узоқ муддат чидамлик берадиган таркибни ишлаб чиқолмай келаётган эдилар. Бугунги кунда турли кўринишдаги бетон эрта ё кеч емирилиши шубҳасиз.

Америкаликлар нимани ўйлаб топишди? Уларнинг сўзларига қараганда, янги материал мунтазам ҳар хил гидрогел ва бактерияларга ўхшаш намни сўриб оладиган қум аралашмасидан иборат.

Гелсимон масса моддаларни ўсиши учун зарур микроблар билан таъминлайди. Улар эса карбонат кальций ишлаб чиқишни кучайишига олиб келади. Айнан ана шу модда материалнинг чидамлилигини оширади.

Америкаликлар томонидан яратилган бактерияли таркиб маълум шароитда бетонни тўлиқ тикланишини таъминлайди. Мисол учун, янги технология бўйича тайёрланган ғиштни синдирсангиз гидрогел ва қум аралашмасига ботириб яна тиклаш мумкин. Қуёш таъсири ва гидрогелдан сингувчи модда бактерияларни том маънода тирилтиради ва олдинги кўринишига келишга ёрдам беради. Олинган материал бетон сингари мустаҳкам.

Лак тишни мустаҳкамлайди

Яқин келажакда анъанавий тиш пастасига тишларни мустаҳкамловчи янги гигиена воситаси – тиш лаки қўшилади.

Тиш лаки тишларни даволамайди. Америкалик олимлар томонидан ишлаб чиқилган бу модда тишни касалликлар ва бактериялардан ҳимоя воситаси сифатида қоплаш учун қўлланилади. Лак қоплама тишларда микроблар пайдо бўлишига йўл қўймайди. Тиш эмалига зарар етказувчи ҳар кунги тиш тозалашга ҳожат қолмайди. Лак билан қопланган тишларда тиш касалликларини келтириб чиқарувчи емирилиш, синиш, сарғайиш каби аломатлар барҳам топади, дейди олимлар.

Туз ва сув хлорни алмаштиради

Рекламалардан биламизки, замонавий тозалаш воситалари 99,99 % бактерияларни ўлдиради. Хитойликлар ушбу самарага хлор ишлатмасдан эришиш йўлини топдилар.

Хўш, бу қанақа янги тозалаш воситаси экан? Маълум бўлишича бу оддий ва ишончли экан. Махсус яратилган приборда намакоб суюқликдан фойдаланилади. Яъни ундан электр токи ўтказилади. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, бу усул 100 фоизгача вирус ва микробларни йўқ қилади. Ушбу восита – тузли эритма билан худди оддий сувдай гиламлар, идиш-товоқ, маҳсулотлар, деворни ҳам тозалаш мумкин. Бирламчи нархи 109 доллар бўлган приборни шу йил апрель ойида савдога чиқариш мўлжалланмоқда.

«Мир новостей» (2020 й. 4-сон)дан Т.МУРОД тайёрлади.