ФБР Трамп уйидан Эрон ва Хитойга тегишли махфий ҳужжатларни топган

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп қароргоҳидан Федерал қидирув бюроси (ФБР) томонидан қўлга киритилган махфий ҳужжатларда Эрон ва Хитойга оид маълумотлар бўлган, деб хабар беради Washington Post газетаси манбаларга таяниб. 

"Баъзи махфий материаллар Эрон ва Хитойга оид ўта нозик разведка маълумотларини ўз ичига олади", деб ёзади нашр. Камида битта махфий ҳужжат Теҳроннинг ракета дастурига, яна бир қанчаси Пекин ҳақидаги разведка маълумотларига тааллуқли эканлигини таъкидлайди. 

Агар улар кимнингдир қўлига тушиб қолса, Қўшма Штатлар томонидан қўлланиладиган разведка маълумотлар йиғишнинг махфий усулларидан тортиб, бошқа мамлакатлардан яширин "қасос олиш" усулларини ошкор қилиши мумкин эди. 

Федерал қидирув бюроси август ойи бошида Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Ларго қароргоҳига расмий материаллардан ноқонуний фойдаланиш, ўғирлаш ва йўқ қилиш иши доирасида рейд ўтказди. Кейинроқ AQSH бош прокурори тинтув ўтказиш учун судга даъво қўзғатишга шахсан рухсат берди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари минглаб ҳужжатларни, жумладан турли даражадаги махфий ҳужжатларни олди.