Фуқаронинг носоз чиққан кир ювиш машинаси янгисига алмаштириб берилди

Пайариқ тумани Гўзал маҳалласида яшовчи Нафиса Олтинова Халқобод  кўчасида жойлашган  “Артель кредит” маиший техникалар марказидан автомат кир ювиш машинасини сотиб олди. Уйига олиб келиб ўрнатгач, қисқа вақт ичида машина ишламай қолди. Носоз чиққан маҳсулотни савдо марказига олиб келганда, сотувчи уни алмаштириб беришни ёки пулини қайтаришни рад этди.

Нафиса Олтинова Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишонч”  телефонига мурожаат қилди. Мурожаат ҳудудийлиги бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вилоят ҳудудий бирлашмаси мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, мурожаат муаллифининг фойдасига қаноатлантирилиб, фуқаро Н.Олтиновага кир ювиш машинаси “Артель кредит” сервис хизмати томонидан бошқасига алмаштириб берилди.

Шавкат ҲАМРАЕВ,

ҳудудий бирлашма матбуот, ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш сектори мутахассиси.