ФВВ ходимлари ёрдамида юк машинасидаги ёнғин бартараф этилди
- 30.04.2020 12:04
- 119
- Ҳодиса
Бугун, 30 апрель куни соат 00.50 лар атрофида «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига “А-373 М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг “Тошкент – Водий” йўналишида ҳаракатланган «ВОЛВО» русумли юк машинасида, кабина қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабабли ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, бошқарма қутқарувчилари махсус техникалар билан ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб боришди.
Кўрилган тезкор қутқарув ишлари натижасида соат 01:07 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида автомашинанинг кабина қисми ёнган. Машина ҳайдовчисига тан жароҳати етмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!