Гаитида ҳарбий ҳолат ва мотам эълон қилинди

Гаитида ҳарбий ҳолат ва республика президенти вафоти муносабати билан икки ҳафталик мотам эълон қилинди.

Вазият армия ва полиция томонидан назорат қилинмоқда, деди бош вазир вазифасини бажарувчи, ватандошларини "демократияни ҳимоя қилиш учун бирлашишга" чақириб.

Жовенелле Моиз кеча, 7 июнь куни кечқурун Порт-о-Пренсдаги қароргоҳида номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилди. Гаитининг биринчи хоними яраланди. Дастлаб Мартин Моисе оғир аҳволда касалхонага ётқизилган эди.

Бу 2017 йилда президент лавозимига киришган Моиз ҳаётига суиқасд қилишга биринчи уриниш эмас. 2018 йил октябрь ойида давлат асосчиси ва мамлакатнинг миллий қаҳрамони Жан-Жак Дессалиннинг вафот этганининг 212 йиллигига бағишланган маросимда Моизга ўқ узилди. Президент жиддий жароҳат олмади.

Жовенел Моиз 2016 йил ноябрь ойида Гаити президенти этиб сайланган эди. Унинг рақиблари Моизнинг истеъфога чиқишини талаб қила бошлади. Бироқ, у президентлик вазифасига сайловлардан бир йил ўтиб киришгани учун ваколат муддати 2022 йил февралида тугашини даъво қилди.

Моисе истеъфога чиқишни рад этгач, минглаб гаитиликлар норозилик намойишларига чиқишди.

"Мен ҳозиргина Вазирлар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини бошқардим ва биз мамлакат ҳудудида қамал ҳолатини эълон қилишга қарор қилдик", деди Гаити Бош вазири Клод Жозеф.

Пухта режалаштирилган қотиллик бир гуруҳ хорижий ёлланма аскарлар томонидан амалга оширилган, дейишмоқда Гаити расмийлари. Уларни қўлга олишда ёрдам учун ҳукумат АҚШга мурожаат қилди.

"Биз қўшимча маълумотга муҳтожмиз, аммо у ерда содир бўлаётган воқеалар жиддий ташвиш туғдиради", деди Америка етакчиси Жо Байден халқаро ҳамжамиятнинг аксарият вакиллари каби орол давлати раҳбарининг ўлдирилишини қоралаб.

"Ушбу жиноят беқарорлик ва зўравонликнинг кучайиши хавфини туғдиради", деб ёзган Европа Иттифоқи дипломати Хосеп Борел ўзининг Twitter саҳифасида.

Хабар қилинишича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши бугун, 8 июль куни Гаитида фавқулодда йиғилиш ўтказади.