Ғалладан бўшаган майдонларда сомонпояларни ёқиб юборган 2 нафар шахс жаримага тортилди
- 27.06.2022 16:15
- 115
- Ўзбекистон
Оқдарё тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан ғалладан бўшаган майдонларда сомонпоялари ёқилишининг олдини олишга қаратилган экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида “Чорбоғ 2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 гектар ғалладан бўшаган ер майдонини экин қилиш мақсадида 2 нафар шахс ёқиб юборганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан ўрганилди.
Ёнғин тезкор тартибда бартараф этилиб, шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Р.Н ва У.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.
Теглар:
ғалла
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дарахтлар илдизи орқали мулоқот қилади
- 30 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ўтган йил Самарқандда 106 мингга яқин чақалоқ туғилди
- 38 дақиқа аввал
- Самарқанд