Германия суди беш фарзандини ўлдирган аёлга ҳукм ўқиди Фожиа ўтган йилнинг сентябрь ойида содир бўлган эди
Германия суди беш фарзандини ўлдирган аёлга ҳукм ўқиди
Фожиа ўтган йилнинг сентябрь ойида содир бўлган эди.
Тергов маълумотларига кўра, Золинген шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл фотосуратда эрини бошқа аёл билан кўриб қолади. Шундан сўнг, у болаларига ухлатувчи укол қилиб, барчасининг жонига қасд қилади.
Олтинчи болагина тирик қолди. Қотил она 11 ёшли ўғлини бувисиникига қўйиб юборган эди. Унинг ўзи маҳаллий вокзалда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганида полиция томонидан қўлга олинган.
"Жиноят содир этишда у гиёҳванд моддалар коктейли билан болаларни атайлаб сархуш қилган", дейди Вуппертал округ суди судьяси Матиас Рот.
Умрбод қамоқ жазоси ҳукмини эълон қилар экан, судья жиноятнинг ўта вахшийлигини таъкидлади. Бу 15 йиллик жазони ўтаб бўлганидан кейин муддатидан олдин озодликка чиқишнинг имконияти йўқ дегани. Германия қонунларига кўра, бошқа ҳолларда умрбод қамоқ жазоси олганлар 15 йилдан сўнг озодликка чиқиш имконияти учун маҳкамага қайта мурожаат қилишади.