Германияда 1940 йилда зирҳли машиналар ортилган поезд изсиз ғойиб бўлди
Кейинги сафар уни 1952 йилда кўришди
"Арвоҳ поезд"лар тўғрисида эшитган бўлсангиз керак. Қоида тариқасида бу вақт сароблари, акустик ва кўзга кўринмайдиган аномалиялар ҳақидаги ҳикоялар бўлиб чиқади. Мисол учун, Италия ва Грецияда шунга ўхшаш воқеалар ҳақида гапириб келишади. Гувоҳлар вақти-вақти билан XIX-XX асрларда поездлар аварияга учраган ва тўқнашув содир бўлган жойларда гарчи шу пайтда яқин орада поездлар ўтмаётган бўлса-да, яқинлашиб келаётган поезд, шовқин-сурон ва ғилдиракларнинг ғичирлаган овозини эшитишади.
Бундай ҳодисаларга ҳар хил нисбатда бўлиш мумкин. Кимдир воқеани Ер сайёрасининг энергетик-ахборот хотираси деб ҳисоблайди. Бу ўрганишга арзийдиган жуда қизиқарли мавзу.
1940 йилда Германияда ғалати воқеа содир бўлди. 20 июнь куни Берлинга зирҳли техникалар ортилган поезд келиши керак эди. Бу муҳим юкни кутиб олиш учун ҳатто фуқаролик транспорти бекор қилинди, яъни таркиб келадиган йўл очиқ эди. Ўша кун поезд вокзалга етиб келмади. Маълум бўлишича, поезд Бушув станциясини босиб ўтган, лекин шундан кейин у ҳеч бир бекатда кўринмаган. Олтмишга яқин юкланган платформалардан иборат таркибни ҳисобга олсак, албатта унинг йўқолиб қолиши истисно қилинди. Бундай қисқа вақт ичида ҳеч ким поезддаги юкни тушириб, уни қисмларга ажрата олишга улгурмаган бўларди.
Синчковлик билан ўтказилган текширувдан сўнг бутун бир поезднинг изсиз ғойиб бўлганлиги тасдиқлангач, ўша йиллардаги Германия ҳукумати эзотерика ва оккультизм (хурофотларга ишонтирувчи мистик таълимотларнинг умумий номи)га қизиқиб қолганлиги сабабли поезд маълум бир порталга тушиб қолган, деган фараз пайдо бўлди. Полициянинг бу қалбакиликни очиб беришга бўлган уринишлари ҳам муваффақиятсиз тугади. Вақт ва макон бузилишининг сирли тахминига ишонишдан бошқа ҳеч нарса қолмади. Эҳтимол, махсус рейс ушбу ҳалқага тушиб қолгандир...
Ажабланарлиси, илгари поездлар Бушув ва Гросс-Бениц платформалари орасидаги йўлда ғойиб бўлмаган, лекин бу доирада ишлаган темир йўл ходимларининг бедарак йўқолишлари ҳақидаги миш-мишлар тарқалиб бўлган эди.
Кўп йиллар давомида изсиз ғойиб бўлган поезд кутилмаганда 1952 йили ярим тунда Бушув ва Гросс-Бениц платформалари оралиғида пайдо бўлди(!) Ажабланарлиси, ҳатто темирйўл станцияси ходимлари бу номаълум поезд ва тунги фуқаролик экспресси ўртасида тўқнашув хавфи борлиги тўғрисида хабар беришди. Деярли ўн киши учинчи рейх тимсоллари туширилган зирҳли машиналар билан тўлдирилган таркиб Берлин томон йўл олганининг гувоҳи бўлди. Кейин яна тушуниб бўлмайдиган ҳодиса рўй берди.
Поезднинг станцияга яқинлашаётганини платформадагилар кўришган. Улар поезд учта чироқ билан жиҳозланганини тасвирлаб беришди. Тебраниб турган чироқ ёруғлиги поезднинг ҳақиқийлигидан далолат берарди, кейин эса поезд ҳам, чироқларнинг ўзи ҳам ғойиб бўлади. Ишчилар протокол тузишди, унга кўра улар кўрган нарсаларига кафолат беришарди. Ҳисоботда урушдан олдинги даврдаги сирли "арвоҳ поезд" қандай пайдо бўлган бўлса, шундай ғойиб бўлганлиги кўрсатилди.
Гарчи платформалар орасидаги масофада жойлашган ҳудудда 1973 йилдаги тунги айланиш пайтида тўрт нафар темир йўл таъмирчиси изсиз ғойиб бўлган бўлса-да, поезд станция ишчиларини бошқа безовта қилмади. Тадқиқотчилар бу сирни очиш учун ҳеч бўлмаганда баъзи изларни топишга ҳаракат қилишди. Бироқ, ҳозиргача буни амалга оширишнинг иложи бўлмаган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.