Грециянинг энг йирик мигрантлар лагери ёниб кетди

Грециянинг Лесбос оролида жойлашган энг йирик мигрантлар ва қочоқлар лагери тўлалигича ёниб кетди. Ёнғинга сабаб, атайлаб ўт қўйилган бўлиши мумкин. Алангани бартараф этиш вақтида ўт ўчирувчиларга халақит берилган. Бу ҳақда 9 сентябрь куни Греция жамоат телевидениеси ERT хабар берди.

Мигрантлар лагери Мориа, Грециядаги энг йирик мигрантлар лагери ҳисобланади. Бу ерда 12.8 минг нафар мигрант истиқомат қилади. Ёнғин, лагерда 35 нафар коронавирус ҳолати аниқланганидан сўнг содир бўлди. Бир ҳафтадан буён лагерь карантинга олинган эди.

“Мориа лагери ёниб кетди ва бутунлай қулга айланишда давом этмоқда. Кўплаб мигрант ва қочоқлар тоғ ва чекка ҳудудлардаги дала ҳовлиларга беркинишган. Кўплари шаҳарга кетишди. Ўлкан полиция бўлинмаси ушбу ҳудудни ўраб олди”, деб хабар қилди телеканал.

Греция ёнғин хавфсизлиги хизмати бир нечта ёнғин ўчоғи лагерь ёнида пайдо бўлганлиги, ёнғинни бартараф этиш учун 25 нафар ўт ўчирувчи, 10 та ўт ўчириш автомобили ва полиция ходимлари сафарбар этилгани ҳақида маълум қилди.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбарининг ERTга берган маълумотига кўра, бир вақтнинг ўзида гувоҳларнинг айтишича, ўн нафар ёнғин ўчоғи пайдо бўлган. Бундан ташқари, ёнғин бартараф этилаётган вақтда ёнғин хавфсизлик хизмати ходимларига қарши ҳаракатлар амалга оширилган.