Ҳалокатга учраган самолёт учувчисининг руҳи болакайга ўтди
2002 йилда 11 яшар Жеймс Лейнингер исмли бола телекўрсатувга чиқиб, иккинчи жаҳон урушида самолётда ҳалок бўлган учувчи сифатида ўтган ҳаёти ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Унинг ота-онаси Брюс ва Андреа Лейнингер кечалари болакайнинг уйқусида “Мени уришди”, “Пастга қараб қулаяпман”, “Аланганинг ичидаман, чиқиб кетолмайман”, деган ҳайқириғидан тез-тез уйғонишган. У ота-онасига самолётлар тўғрисида тез-тез гапириб турарди. У уларни шунчалик яхши билар эдики, айтиб берганлари уч ёшли бола учун ақл бовар қилмайдиган даражада эди.
Бола тўрт ёшга кирганда онаси Андреа унинг ўтмиш ҳаётидаги хотиралари уни безовта қилаётганига, у самолётлар ва уруш тўғрисида тўхтовсиз гапириб беришига эътибор қарата бошлади.
Вақт ўтиб болакай собиқ учувчининг ҳаёти, у қаерда яшаганлиги, нима қилгани, ким билан дўст бўлганлиги ва ким томонидан отиб ташлангани ҳақида батафсил ҳикоя қила бошлади.
Ота-она камдан-кам учрайдиган реинкарнация билан шуғулланадиган шифокор Кэрол Боумэнга мурожаат қилишди. Бир-икки изланишдан сўнг шифокор 60 йил олдин самолёт қулаши оқибатида вафот этган учувчи Жеймас Хьюстоннинг руҳи болакайга ўтганини ҳайрат билан тан олди.
Ушбу ҳикоя илм-фан нуқтаи назаридан ҳам кам учрайди. Парапсихология соҳасидаги олимлар ҳали ҳам реинкарнация содир бўлишини исблотлай олмаган.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси.