ҲАМАС Ғазони бошқариш режасини эълон қилди. АҚШ ва Мексикани боғлайдиган махфий туннель топилди
🔹ҲАМАС Ғазо секторини ёлғиз ўзи бошқариш ниятида эмас. "Биз Ғазо устидан эксклюзив назоратни даъво қилмаймиз. Ғазони турли соҳаларда бошқариш учун барча Фаластин гуруҳларини ўз ичига олган технократик гуруҳ тузишни таклиф қиламиз”, деди ташкилотнинг сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наззал. Шунингдек, ЖССТ Ғазонинг соғлиқни сақлаш тизимини қайта қуриш миллиардлаб доллар сармоя талаб қилинишини билдирди.
🔹 Доналд Трамп бугун президент сифатида инаугурация қилинади, у конгресс биносида бўлиб ўтади. Бу Қўшма Штатлар учун юбилей сана, президент 60-марта қасамёд қилади. Инаугурацияга Миллий гвардиянинг 8000 нафар аскари шай ҳолатда.
🔹 Хитойда Чжухай шаҳрида қасдан машинасини оломон устига ҳайдаб юборган 62 ёшли Фан Вейцю қатл этилди. Воқеа 2024 йил ноябрида рўй берган, 35 киши ҳалок бўлган эди.
🔹 Трамп инаугурациядан сўнг Путин билан телефон орқали мулоқот қилмоқчи. У ўз ёрдамчиларига Россия президенти билан унинг инаугурациясидан бир неча кун ўтиб телефон суҳбатини тайёрлашни топширган.
🔹 Доналд Трампнинг рафиқаси Меланияга тегишли криптовалюта сотувга чиқарилиши фонида биткоин нархи 100 000 доллардан тушди.
🔹 БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш доирасида Ғазо секторига озиқ-овқат юкланган биринчи юк машиналари гуруҳи етиб келганини маълум қилди.
🔹 АҚШ ва Мексикани боғлайдиган махфий туннель топилди. Унинг қурилиши камида бир йил давом этган. Мексика томонида унинг узунлиги 300 метр бўлиб, ёритиш ва шамоллатиш билан жиҳозланган. Маҳаллий ҳукумат у одам савдоси мақсадида фойдаланганини айтишмоқда.