ИИБ Булунғурдаги ЙТҲ юзасидан расмий муносабат берди
- 13.06.2024 16:20
- 574
- Ҳодиса
Хабарга кўра, бугун, 13 июнь куни соат 06:30 ларда, "М-39" автомагистралининг Булунғур тумани ҳудудидаги 1046-километридa ҳайдовчи «Damas» автомобилини «Тошкент-Самарқанд» йўналишида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши томондан келаётган «Cobalt» автомобилининг олд томонидан уриб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда «Damas» ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага олиб кетилаётганида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Аввалроқ, А-378 автомобиль йўлининг Нуробод тумани Меҳнаткаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 35-километрида ҳайдовчи “Камаз-53212” юк машинасида пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юбориб, уларнинг ўлимига сабаб бўлгани хабар қилинганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда 262 мингдан зиёд аҳолидан спорт синовлари олинди
- 45 дақиқа аввал
- Спорт
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 1 соат аввал
- Таълим