Икки туманда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
- 20.11.2023 09:30
- 327
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.” МЧЖ масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, жами 2 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.Б.” хусусий корхонаси раҳбари А.А. “Иштихонтумангаз” ҳудудий бўлими чилангари А.Ж. ёрдамида корхонага қарашли тўйхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 231,2 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа