Индонезиянинг собиқ президенти вафот этди
- 12.09.2019 15:14
- 66
- Хориж
Индонезиянинг собиқ президенти Бахаруддин Юсуф Ҳабиби 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА новости нашри хабар берди.
Унинг соғлиғи 9 сентябрь куни ёмонлашган, сўнгра Жакартадаги ҳарбий шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳукумат мамлакатнинг собиқ раҳбари вафоти муносабати билан 12-14 сентябрь кунлари уч кунлик мотам эълон қилди ва давлат байроғи туширилди.
Бахаруддин Юсуф Ҳабиби ГФРда техника йўналиши бўйича таълим олган, 1978 йилдан 20 йил давомида технологиялар ва тадқиқотлар вазирлигини бошқарган. 1999 йили парламент янги етакчини сайлагунга қадар, 1998 йилдан Индонезия президенти лавозимида фаолият юритган.
Теглар:
Индонезия