Инсон саломатлиги ҳақида айрим фактлар

Тезлик билан бурилиш кўриш ҳиссини бир неча сонияга тўхтатади. Бу бош айланишидан асрайди.

***

Асал ейилгандан сўнг 15 дақиқада қонга аралашади.

***

150 гр апельсинда 80 гр аскорбин кислотаси мавжуд бўлиб, инсон учун 1 кунга етадиган «С» витамин билан таъминлайди.

***

Инсоннинг заковати ошган сари, кўп туш кўрадиган бўлади.

***

Инсоннинг ўзи билан ўзи гаплашиши уни зеҳнини ўстиради. Баъзиларнинг тушунчасидаги каби, руҳий хасталикнинг аломати эмас.

***

Хурмо (финик) дунё бўйича, қуруқ мевалар ичида тишлар учун энг фойдалисидир. У эмаль қаватини мустаҳкамлаб, кариесдан ҳимоя қилади.

***

Иситма пайтида билагингизни 5 дақиқага жўмракдан тушаётган совуқ сувга тутиб турсангиз, қон айланишидаги ҳароратни туширади.

***

Уйқудан уйғонганингизда овозингиз ўзгаради. Сабаби, уйқу пайтида товуш пайчалари қаттиқлашади. Юмшаши учун озроқ вақт керак бўлади.

***

Кўп ухлаш, инсоннинг ғами кўп, ўзини ёлғиз ҳис қилишидан ҳам бўлиши мумкин.

***

Бирор одатга ўрганиш учун инсонга 21 кун етарли. Ҳар қандай одатдан қутилиш учун ҳам шунча муддат кифоя.

***

Инсоннинг эркин, қаттиқ акса бериши, унинг қўрқмас, ҳеч нарсага парво қилмаслигини англатади. Яширинча акса бериши, уни ўта уятчан, атрофдагиларга аҳамиятини билдиради.

***

Пешобни узоқ муддат ушлаб туриш, қонда натрий етишмаслиги туфайли ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Бу «сувнинг заҳарланиши» дейилади.

***

Аёлларда, эркакларга қараганда ҳид билиш қобилияти ўткирроқ.

***

Аччиқ гармдорини истеъмол қилганингизда, тилингиз тафтини озгина шакар билан сўндиришингиз мумкин.