Иқтисодий қийинчиликка учраган фуқароларга мотороллер берилди
- 01.12.2020 20:20
- 309
- Самарқанд
Каттақўрғон шаҳрида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар билан мунтазам равишда манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги чора-тадбирлар асосида олиб борилаётган ишлар натижасида ишсиз, ижтимоий қийин аҳволда бўлган аҳоли моддий шароитини яхшиламоқда, даромад манбаини яратмоқда.

Яқинда шаҳардаги 2-сектор ҳудудида яшовчи шундай фуқароларнинг 5 нафарига сектор раҳбари Ш.Жумаев имтиёзли кредит асосида харид қилиш учун "ELDOSH EL-200" русумли мотороллерларни топширди.
Шу куни фуқароларга банк мутасаддилари томонидан кредит тартиби бўйича ҳам тушунчалар берилди.
Ҳилола ЭРГАШЕВА.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қайси йўналишларда ўқишни 3 йилда тамомлаш мумкин?
- 2 соат аввал
- Таълим
19 миллион долларга сотилган танга
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!